11:45 / 02.11.2018
4 371

16 ноябрдан бензин нархлари ошади

16 ноябрдан бензин нархлари ошади
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:
  • Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
  • Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

- аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;

Аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

- иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

- базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;
- базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 16 ноябрдан бензин нархлари ошади