23:53 / 02.11.2018
7 104

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига бир қатор ўзгаришлар киритилади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳи, шунингдек турли мутахассислар, жамоатчилик фикри инобатга олиниб ҳозир лотин ёзувидаги тўртта ҳарф ўзгарадиган бўлди. Булар:
  • унли ҳарфи қўшимча белгиларсиз Ŏŏ кўринишида, ҳарфи Ğğ кўринишида ёзиладиган бўлди. Ҳарфлар бирикмаси орқали тузилган Ch ва Sh ҳарфлари мос равишда Çç ва Şş ҳарфларига алмаштирилади.
  • Шунингдек, ng товуши ҳам алифбода сақланиб қоладиган бўлди.
  • Кирилл алифбосидаги Ц ҳарфини С кўринишида янги алифбога киритиш, шунингдек Ж ҳарфининг иккита кўринишида бериш каби таклифлар қабул қилинмади. Натижада янги алифбога Цц ҳарфи киритилмади ва Жж ҳарфи битта бўлиб қоладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 15 майда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси” тасдиқланган ва режа бўйича йил охирига қадар аниқ таклиф берилиши лозим эди.

Манба: «Халқ сўзи»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди