17:30 / 04.11.2018
4 914

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари ҳам оширилади

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари ҳам оширилади
Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам оширилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатсин», — дейилади ҳужжатда.

Охирги марта иссиқ сув ва иситиш тарифлари шу йилнинг майида ошганди. Унга кўра, Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 10,6 фоизга ўсиб, 3915,9 сўмдан 4332 сўмга етганди. Ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16 917,49 сўм тўланади.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1423,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари ҳам оширилади