22:10 / 06.11.2018
2 267

“The Hindu”: Туб ўзгаришлар инқилобсиз ҳам содир бўлиши мумкин. Ўзбекистон бунга яққол мисолдир

“The Hindu”: Туб ўзгаришлар инқилобсиз ҳам содир бўлиши мумкин. Ўзбекистон бунга яққол мисолдир
Мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган янгиликларга Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ва экспертлари ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Масалан, “The Hindu” газетасида чоп этилган мақолада журналист Сухасини Ҳайдар “Ўзбекистон ўзгармоқда, у билан бирга бутун Марказий Осиё ўзгармоқда” дея фикр билдиради.

“Туб ўзгаришлар инқилобсиз ҳам содир бўлиши мумкин. Ўзбекистон бунга яққол мисолдир, — деб ёзади шарҳловчи. — Шавкат Мирзиёев 2016 йили давлат раҳбари лавозимига сайлангач, жадал ислоҳотларни бошлади. Уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши жараёнини бутун дунё катта қизиқиш билан кузатаётир. Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаси — давлат бошқаруви, иқтисодиёт, суд тизими, матбуот ўзгаришларга юз тутди”.

Журналистнинг фикрича, минглаб шахсларнинг “қора рўйхат”лардан ўчирилгани, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ислоҳ этилиши, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайиши Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қабул қилинган муҳим қарорларнинг натижаси бўлди. Халқаро ҳамжамият мазкур янгиликларни жуда катта мамнуният билан кутиб олди.

Ташқи сиёсатда Ўзбекистон етакчиси узоқни кўра билувчи раҳбар сифатида ўзини намоён этди. Таҳлилчиларнинг баҳоларига суянган ҳолда журналист Шавкат Мирзиёев Президентлик фаолиятининг 18 ойи мобайнида хорижий мамлакатларга 17 та ташрифни амалга оширганини ёзади. Қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ўзбек дипломатиясининг диққат марказида бўлди.

“Президент Мирзиёев Марказий Осиёнинг ҳар бир мамлакатига ташриф буюрди. Чегаралар бўйича музокаралар тикланди, кўплаб баҳсли масалалар ҳал этилди. Унинг Пекин, Сеул, Москва, Вашингтон, Нью-Деҳли, Парижга ташрифлари эса расмий Тошкентнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалишига хизмат қилди. Афғонистонга нисбатан сиёсатини мутлақо ўзгартириб, Ўзбекистон энди ушбу мамлакатга ҳамкорлик учун имкониятлар манбаи сифатида қарамоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри тинч музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Виза тартибининг соддалаштирилиши, валюта ва божхона соҳаларининг либераллаштирилиши, С. Ҳайдарнинг фикрича, мамлакатга сайёҳлар ва хорижий сармоялар оқими кенгайиши учун мустаҳкам пойдевор яратди. Бу республика аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қиладиган ёшлар учун минглаб иш ўринлари яратиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “The Hindu”: Туб ўзгаришлар инқилобсиз ҳам содир бўлиши мумкин. Ўзбекистон бунга яққол мисолдир