17:36 / 13.11.2018
6 495

Эртага об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлади?

Эртага об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлади?
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 14 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5…-3, кундузи +5…+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Фарғона водийсида ҳаво кечаси -5…0, кундузи 0…+5 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи +3…+8 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи 0…+5 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи +5…+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -13…-8, кундузи -5…0 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -13…-8, кундузи эса -7…-2 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлади?