Россия қарши санкциялари қисқа муддат ичида салбий таъсир кўрсатади. Бироқ Россиядан америкалик инвесторлар кетишини тезлаштиради ва Москва иттифоқчиларига ҳам тегиб ўтади. Бу ҳақда QBF компанияси таҳлилчиси Денис Иконников маълум қилди.
“Федерал қарз облигациялар ва банкларга қарши санкциялар киритилиши кутилмоқда. Бироқ банклар ҳақида сўнгги муҳокамаларда ҳеч нарса айтилмади”, - деди эксперт.
Федерал кредит облигациялари – бу Россия қарз қоғозлари бўлиб, улар Молия вазирлиги томонидан чиқарилади. Санкциялар киритилиши уларни ваҳима билан сотилишини ва америкалик инвесторлари чиқиб кетишини келтириб чиқаради.
“Қисқа вақт ичида – ярим йилгача – бу иқтисодиётимизга, шунингдек, биз фаол савдо қилаётган яқин иттифоқдош давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлар иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, - деди Иконников.
Янги санкциялар киритилиши масаласи бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмади.
Ҳозирги вақтда АҚШ президенти Трамп ўзининг иккита ваъдаси, яъни сайлов олди Россия билан муносабатларни яхшилаш зарурлиги ва АҚШ сайловларига аралашуви учун Москвани “жазолаш” бўйича ваъдаси ўртасида турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Глобал Жануб кимники?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди