14:35 / 19.11.2018
7 206

Ўзбекистонда никоҳ ёши оширилиши мумкин

Ўзбекистонда никоҳ ёши оширилиши мумкин
Келажакда Ўзбекистонда никоҳ ёши қизлар ва йигитлар учун - 18 ёш деб белгиланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова хабар қилди.

"Ўзбекистонда оилаларнинг бузилишининг бирламчи сабаби моддий қийинчиликлар эмас - оиладаги тарбия ва икки ёшнинг ахлоқидир. Шунингдек, эрта турмушнинг салбий оқибатлари тарғиб этилишига қарамай, баъзи вилоятларда қизлар 16 ёшдан турмушга берилмоқда", - дейди Мукаррам Нурматова.

Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, никоҳ ёшини катталаштириш бўйича ўз тавсияларини берган. Қўмита никоҳ қуриш учун рухсат этилган энг кичик ёш йигит ва қизлар учун бирдек, 18 этиб белгиланиши таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар учун 18, қизлар учун 17 этиб белгиланган. Статистика бўйича Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ оилалар мавжуд, аҳолининг 98 %дан ортиғи оилаларда истиқомат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда никоҳ ёши оширилиши мумкин