19:10 / 22.11.2018
4 696

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташкилотлар билан мулоқотни давом эттиради

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташкилотлар билан мулоқотни давом эттиради
Ўзбекистон нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан “конструктив мулоқот”ни давом эттиришга ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро тузилмалар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий қарор қилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда бошланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига мурожаатида айтилган.

“Бизнинг устувор вазифамиз – ўзини намоён этиш, асосий инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга ҳар томонлама хизмат қилишдир. Тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик ҳам айнан шунга боғлиқ”, дейилади мурожаатда.

Президент конференцияда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, шунингдек, хулосалар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинишини таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланади. Форум иштирокчилари орасида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро директори Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир, Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова, ЕХҲТнинг парламент ассамблеяси раиси Георгий Церетелиларнинг ҳам ташрифи кутилмоқда.

Форум якунида Самарқанд декларацияси қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташкилотлар билан мулоқотни давом эттиради