16:50 / 25.11.2018
5 547

Сайёҳлар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат

Сайёҳлар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат
Фото: «TheWorldNews»
Ўзбекистон хорижлик сайёҳлар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат экан. Сайёҳлар бу юртда Европа иттифоқи мамлакатларидагидек бехавотир юришлари мумкин, дейишмоқда 2019 йил учун рисклар харитасини тузган «International SOS» ҳамда «Control Risks» компаниялари мутахассислари.

Фото: travelriskmap.com
Марказий Осиёнинг қолган мамлакатлари, Афғонистонни истисно қилганда, «ўртача риск даражаси»га киритилди. Худди шу тоифа мамлакатлар қаторида, масалан, Россия, Ҳиндистон, Туркия ва Исроил ҳам бор.

«Юқори даражали риск» ҳудудига Тожикистоннинг Афғонистонга чегарадош ерлари ва Қирғизистон жануби киритилган.

Сайёҳлик учун энг хавфли мамлакатлар — Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Яман.

Энг хавфсиз мамлакатлар — Дания, Исландия, Люксембург, Норвегия, Словения, Финляндия ва Швейцария.

«International SOS» сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатувчи дунёдаги энг йирик ташкилот бўлиб, 92 мамлакатда фаолият юритади. Ташкилотнинг ёрдам марказларига кунига 12 мингтагача телефон қўнғироқлари бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сайёҳлар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат