15:26 / 28.11.2018
4 639

Ўзбекистонда сув таъминоти учун олдиндан 100 фоиз тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда сув таъминоти учун олдиндан 100 фоиз тўлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 23 ноябрдаги қарори билан Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади «Sof.uz».

Хусусан, истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматларига олдиндан 100 фоиз тўлаш тартиби белгиланди. Ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши лозим.

Истеъмолчи кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмаса, Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.

Тузатишларга кўра, кўчмас мулкнинг янги эгаси аввалги уй эгасининг дебиторлик қарзлари учун жавобгар бўлади. Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал дебиторлик қарзларини узиб, бу ҳақда бюро билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебиторлик қарзорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда сув таъминоти учун олдиндан 100 фоиз тўлаш тартиби белгиланди