19:43 / 28.11.2018
4 765

Ўзбекистонда яна бир вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистонда яна бир вазирлик ташкил этилади
Ўзбекистонда Транспорт вазирлиги ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида топшириқ берилган.

Ҳужжатга кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ҳукумат комиссиясига 2019 йилнинг 15 январига қадар Транспорт вазирлиги тузиш бўйича таклифлар киритиш топширилган.

Янги вазирлик транспорт соҳасини ташкил этиш ва тартибга солишнинг барча масалалари бўйича жавобгар ташкилотга айланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда автомобиль транспорт агентлиги фаолият кўрсатиб келмоқда. Агентлик автомобил транспорти соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, автомобиль ташишларини амалга оширишнинг норматив-ҳуқуқий ва методик базаларини, шунингдек йўловчилар ва автомобиль транспорт объектлари хавфсизлигини ташкил этишни такомиллаштириш, автомобиль транспорт хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби ўндан ортиқ бошқа вазифаларни бажаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна бир вазирлик ташкил этилади