“Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
- “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги;
- “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасининг иштирок этиши тартиби тўғрисидаги.
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади.
Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.
Шунингдек, ушбу ҳужжат билан коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун давлат мулки бўлган бўш турган объектларни “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби белгиланди.
Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуришда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисми “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
“Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш қуйидаги босқичлардан иборат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда