
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши) кузатилади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол ғарб томонга ўз йўналишини ўзгартириб, секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол ғарб томонга ўз йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол ғарб томонга ўз йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир қорга айланиши) мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол ғарб томонга ўз йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол ғарб томонга ўз йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол ғарб томонга ўз йўналишини ўзгартириб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар