11:55 / 30.11.2018
6 120

Ўзбекистонда ноқонуний равишда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани айтилди

Ўзбекистонда ноқонуний равишда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани айтилди
Бугун Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ноқонуний равишда қимматбаҳо металларни қазиб олиш тизимли тус олган бўлиб, уларнинг яширинча айланиши ва чет элларга олиб чиқиб кетилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи online» Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига асосан.

Масалан, 2015 йилдан 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида олтин ва бошқа қазилма бойликларни ноқонуний қазиб олиш бўйича 547 нафар кишига нисбатан 214 та жиноят иши қўзғатилган.

“Ноқонунийлик натижасида йилига ўртача 1 тоннага яқин олтин қазиб олиняпти. Айни мавсум паллада 10 минг одам шу иш билан шуғулланмоқда. Бу эса давлатнинг иқтисодиётига жиддий зиён етказмоқда, — дейди Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳайитбой Омонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинганди.

Қарор билан 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тадбиркорлик таваккалчилиги асосида амалга оширишга рухсат бериладиган бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ноқонуний равишда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани айтилди