12:45 / 01.12.2018
3 706

Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди

Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди
Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаяпти.

Бундай ҳолат Украинадан юклар қабул қилиб олишга қўйилган тақиқ билан боғлиқ, дейилади ассоциация хабарида:

«Бундай тўсатдан тўхтаб қолиш илгари тузилган шартномалар шартлари бажарилмаслигига олиб келмоқда. Ўзбекистон сўнгги олти ой давомида Украина шакарининг асосий импортчиси бўлгани ҳисобга олинса, асосий бозорни йўқотяпмиз, дейишимиз мумкин», - дея изоҳ берди ассоциация таҳлилий бўлими раҳбари Руслана Бутило.

Хабар қилинишича, «Укрцукор» корхонаси Украина Аграр ва озиқ-овқат сиёсати вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигига Ўзбекистонга келтирилган Украина маҳсулотлари тўхтатиб қолинаётгани бўйича вазиятни аниқлаштириш ҳамда ҳал қилишни сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон йил бошидан бери Украина шакарининг асосий харидоридир. 2017-2018 йилларда Украина ташқи бозорга 560,4 минг тонна шакар етказиб берди, Ўзбекистон ҳиссасига 79,1 млн долларлик 209,9 минг тонна тўғри келди. Август ойида Ўзбекистон Украина экспорт шакарининг деярли барча ҳажмини - 89 фоизини сотиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон божхоначилари Украинанинг 4,8 млн долларлик фармацевтика маҳсулотини ушлаб тургани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди