19:38 / 01.12.2018
4 326

БААда ўтадиган фестивалда илк бор Ўзбекистон павильони тақдим этилади (фото, видео)

БААда ўтадиган фестивалда илк бор Ўзбекистон павильони тақдим этилади (фото, видео)
2009 йилдан буён БААда ўтказиб келинаётган мамлакат асосчиси Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивалида илк бор тақдим этиладиган Ўзбекистон павильони энг катта композиция бўлиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўзбек павильони улкан Регистон майдони шаклида бўлиб, ён атрофидаги ҳужраларда хунармандчилик, нақш ўймакорлиги, гиламдўзлик, сўзана тикиш санъати каби ўзбек миллий маданий мерослари экспозицияларидан иборат. Бундан ташқари, амалий санъат яралишини намойиш қилувчи миниатюралар ўрин эгаллаган. Ўзбек миллий маданий павильони марказида ўрнатилган катта қозонда эса 10 минг кишилик ош пиширилиши кўзда тутилган.


«Бизнинг асосий мақсадимиз дунё аҳолиси ва сайёҳлар эътиборини Амирликларнинг ўтмиш ва бугунги ҳаётига қаратишдир. Бу йилги тадбирнинг географик чегаралари сезиларли равишда кенгайди ва унда Ўзбекистоннинг ҳам қатнашаётгани бизни хурсанд қилмоқда», — деди фестивал ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари Ҳумайд ал Наёдий.


Меҳмонлар ўзбек миллий рақсларидан лазги, тановар ва муножот, мақом ва бахшилар куйлари, доирачи ва дуторчилар санъатидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Миллий ҳунармандлар ва ошпазлар томонидан мастер класслар ташкил этилиб, ўзбек миллий либослари кўргазмаси бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган. Шунингдек, фестивал давомида ташриф буюрувчилар ва нуфузли меҳмонлар учун «Ўзбегим» ва «Мақом» китоб албомларининг расмий тақдимот маросими ўтқазилиши ҳам кўзда тутилган.


2 декабрда бошланадиган Абу Даби фестивали ҳар йили БААнинг асос солинган куни арафасида бўлиб ўтади. Бундан кўзланган мақсад – турли миллат маданий меросларини бир бирига ва дунёга танитиш учун кўприк сифатида хизмат қилишдир. Нуфузли миллий маданий ва замонавий санъат фестивалига ўтган йили қарийб ярим миллион одам ташриф буюрган. Маълумотларга кўра, бу йилги фестивал ўтган йилгисига нисбатан қизиқарли бўлади.





[media=https://www.youtube.com/embed/SwXX4Bdg3Jw]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » БААда ўтадиган фестивалда илк бор Ўзбекистон павильони тақдим этилади (фото, видео)