21:58 / 05.12.2018
4 197

Сенатнинг ялпи мажлиси 13 декабрда бўлиб ўтади

Сенатнинг ялпи мажлиси 13 декабрда бўлиб ўтади
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Ялпи мажлис кун тартибига Ўзбекистоннинг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилади.

Бундан ташқари, сенаторлар ялпи мажлисда Ўзбекистон Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Фарғона вилояти ҳокими ўз ҳисоботи билан қатнашади. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг ахбороти ҳам тингланади.

Сенат аъзолари Ўзбекистон Бош вазирига контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш билан боғлиқ масалани ҳам муҳокама қиладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенатнинг ялпи мажлиси 13 декабрда бўлиб ўтади