Марказий банк Kun.uz’га нақд хорижий валютани банкларда сотиб олишнинг иложи йўқлиги бўйича изоҳ берди ва бундай имконият қачон пайдо бўлишини маълум қилди.
Маълумки, жорий йилнинг 23 мартида президентнинг «Банк хизматлари оммабоплигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга биноан, жисмоний шахсларга халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани мамлакат ҳудудида нақд шаклда ечиб олиш ҳуқуқи берилди.
Шу билан бирга, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги баъзан ўз эҳтиёжлари учун 50-100 АҚШ доллари сотиб олмоқда ва пластик карта очишни мўлжалламаяпти. Улар нақд валюта олишда қийналмоқда ҳамда «қора» бозордаги валютафурушларга мурожаат қилишга мажбур.
Марказий банкдан маълум қилишларича, президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини бажариш асосида, Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда ҳукуматга тақдим этилди. У юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича ҳуқуқларини амалга оширишни назарда тутади.
Юқорида қайд этилганларни ҳисобга олиб, нақд валютани сотиш масаласи «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун қабул қилингандан кейин кўриб чиқилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди