22:36 / 10.12.2018
4 283

Ўзбекистон Европанинг бир қатор давлатлари учун визасиз режим жорий этмоқчи

Ўзбекистон Европанинг бир қатор давлатлари учун визасиз режим жорий этмоқчи
Ўзбекистон бир қатор давлатлар, жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари учун визасиз режимни жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Sof.uz».

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Lufthansa’нинг МДҲдаги минтақавий директори Роналд Шульцнинг музокаралари давомида маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон жорий йилнинг 5 октябридан Франция фуқаролари учун визасиз режимни жорий этди, март ойи бошидан эса — Тожикистон фуқароларига.

Февраль ойида республика етти мамлакатнинг фуқаролари учун визасиз режимни йўлга қўйган эди. Эндиликда Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва япониялик сайёҳлар келган кунидан бошлаб 30 кун давомида визасиз мамлакатда бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 10 февралидан сайёҳлик визаларини расмийлаштиришга соддалаштирилган тартиб жорий этилган 39 та давлатдан иборат рўйхат тасдиқланди.

2018 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик фуқаролар сони ўтган йилги кўрсаткичдан 2 баробар ошиб, 4,4 миллион кишини ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Европанинг бир қатор давлатлари учун визасиз режим жорий этмоқчи