
Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 16 декабрь куни ҳаво ўзгариб туради, ҳарорат бироз пасаяди, баъзи жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Туман бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси +3...+5, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир, қор ёғади, ҳарорат кечаси -8...+2, кундузи -3...+2 даражага етади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ёмғир ва қор ёғади, ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмайди, -3...+2, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар