16:27 / 19.12.2018
3 679

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлик режасини имзолади
18 декабрь куни Ўшда бўлиб ўтган, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди вилоятлари раҳбарлари кенгаши иккинчи йиғилиши якунланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилғозиев билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади.

Қирғизистон ҳукумати баёнотида айтилишича, ҳамкорлик режасида савдо ва саноат ишлаб чиқариш соҳаси, карантин ва ветеринария соҳаларидаги ҳамкорлик, божхона жараёнларини соддалаштириш, халқаро ҳамкорлик ва бошқа масалалар бўйича аниқ қадамлар ҳамда муддатлар белгиланган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди вилоятлари раҳбарлари кенгаши 2017 йил сентябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган битимга мувофиқ ташкил этилган.

Кенгашнинг биринчи йиғилиши жорий йил 29-30 март кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлик режасини имзолади