06:01 / 20.12.2018
3 756

Россияликларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ошди

Россияликларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ошди
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Ўзбекистонга 360 мингга яқин россиялик ташриф буюрган. Ўтган йил давомида эса бу рақам 270 мингни ташкил этган, деб ёзади Kun.uz нашри Россия туризм саноати иттифоқи газетасига таяниб.

«Гап фақатгина туристлар ҳақида бормаяпти, умуман олганда туристлар оқими ўсмоқда. Биз Россия фуқароларининг мамлакатимиз маданияти ва тарихига чин дилдан қизиқаётганликларини кўрмоқдамиз», Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов мамлакат туристик салоҳияти тақдимотида.

Россия туризм саноати иттифоқи президенти Сергей Шпилько яқин вақт ичида Ўзбекистон Россия туризм бозорида юқорига кўтарилишини билдирди.

«Бу йўналишда барча нарса тайёр, Ўзбекистон европаликлар орасида оммабоп ҳисобланади ва Россия учун ҳам худди шундай оммабоп йўналишга айланади», деди у.

Унинг айтишича, ҳозирда одамлар жонли табиат, ҳақиқий маданиятга кўпроқ интилишмоқда.

«Ўзбекистонни англаш учун нафақат Самарқанд, Бухоро ва Хивага, балки албатта Фарғона водийсига бориш ҳамда ҳеч бўлмаганда икки тунни Қизилқум саҳросида ўтказиш лозим. Бу мамлакатга дам олиш кунларида эмас, балки камида бир ҳафтага бориш керак», деб қўшиб қўйди у.

Uzbekistan for you компанияси раҳбари Людмила Валькова ва «Магазин путешествий» компанияси директори Илья Кострикиннинг сўзларига кўра, бу йил уларнинг компаниялари орқали Россиядан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристлар оқими 30%га ошган.

«В мире фантазий» компанияси бош директори Марина Саушкина эса бу йил Ўзбекистонга турлар ҳажми ўтган йилгига нисбатан 20%га ошганини қайд этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россияликларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ошди