14:05 / 20.12.2018
3 567

Алишер Усмонов: «Келаси йил охирига қадар Ўзбекистонга 300-400 млн доллар сармоя киритилади»

Алишер Усмонов: «Келаси йил охирига қадар Ўзбекистонга 300-400 млн доллар сармоя киритилади»
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор Ўзбекистонга инвестициялар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Август ойида Алишер Усмонов «Арсенал» футбол клубидаги ўз улушини 550 миллион фунт стерлингга сотди. Forbes мухбирининг тадбиркор бу пулларни қаерга сармоя сифатида киритмоқчи экани ҳақидаги саволига, Усмонов Тошкентдаги Ислом марказига йўналтирганини айтди.

«Қурилиш бюджети менинг 100 миллион долларлик ҳиссамни ҳисобга олади. Бундан ташқари, бизнинг фондимиз орқали Ўзбекистон қишлоқларини ривожлантиришга ҳам сарфлаяпмиз. Жаҳон банки билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида қўшма дастур мавжуд. Дастур лойиҳаларидан бири - қишлоқларни, шу жумладан, менинг она ватаним - Наманган шаҳридаги аҳоли пунктларини ривожлантириш. Ушбу лойиҳага жами 100 миллион доллар сармоя киритамиз.

Спорт ва инвестиция лойиҳаси ҳам бўлади. Бу яна 100 миллион доллар. Келгуси йил охирига қадар Ўзбекистонга жами 300-400 миллион доллар миқдорида сармоя киритилади. Бу фақат ижтимоий лойиҳалар бўлади, бошқаларга сармоя киритмайман», - деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Алишер Усмонов: «Келаси йил охирига қадар Ўзбекистонга 300-400 млн доллар сармоя киритилади»