Миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор президент Шавкат Мирзиёев ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Биринчидан, у Марказий Осиёга тинчликни қайтарди. Бу Марказий Осиёдаги барча етакчилар томонидан тан олинмоқда. Бу жуда муҳим. Аввалги бошқарув даврида жуда кескин вазият бор эди, душманликка ҳам бориб етганди: биродар дўстона давлатлар - Тожикистон, Қирғизистон билан чегаралар миналаштирилди. Илгари Ўзбекистоннинг позицияси туфайли тинчликка эришиш қийин эди.
Иккинчидан, у ҳам Вашингтон, ҳам Москва билан тенг ҳуқуқли асосда дўст. Учинчидан, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига самарали ечим топиш учун халқаро майдонда роль ўйнай бошлади.
У ерда ўзгача фикрловчиларга нисбатан режимнинг эркинлашиши юз бермоқда, мамлакатга кириш ва чиқиш бўйича мавжуд бўлган тақиқлар йўқ қилинмоқда ва ҳоказо. Бир сўз билан айтганда, жамият, давлат ва иқтисодиёт қайта ташкил этилмоқда».
Forbes: Мамлакатни демократлаштириш юз бермоқда, деб айта оламизми?
«Бу нотўғри. Мен бу сўзни ёқтирмайман. Демократия ўзи нима? Бу халқнинг ҳокимиятни сайланганларга бериш ҳуқуқи. Кейинчалик бу сайланганлар баъзан ўзининг қолган умри давомида уни бошқаради. Президент Мирзиёевда халқ томонидан тўла ишонч бор. Ишонаманки, у бу ишончни оқлайди». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди