23:42 / 20.12.2018
3 479

Silk Visa қачон йўлга қўйилиши маълум қилинди

Silk Visa қачон йўлга қўйилиши маълум қилинди
Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда Silk Visa режимини йўлга қўйиши кутилмоқда, айни дамда у деярли барча мувофиқлаштириш босқичлардан ўтган бўлиб, 2019 йилнинг февраль ойидан амалда қўлланилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев 20 декабрь куни бўлиб ўтган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган тадбир давомида шу ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kun.uz нашри.

"Бугунга келиб фақат техник жиҳатларни ҳал қилишгина қолди, зеро Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг виза режими бир-биридан фарқ қилади. Масалан, бизда электрон визалар йўлга қўйилган, уларда эса бу иш ҳали охирига етказилмаган. Бизнинг тахминларимизга кўра, Silk Visa февраль ойидан йўлга қўйилиши кутилмоқда", - дейди у.

Бундан ташқари, Улуғбек Қосимхўжаевнинг сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистон ва Тожикистон ҳам ушбу лойиҳага қизиқиш билдирмоқда. Туркманистон бу масала устида ҳали ўйланмоқда. Қозоғистон бу визага Озарбойжон ва Туркияни ҳам қўшмоқчи, яъни бу нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки Озарбойжон ва Туркияни ҳам ўзига қамраб олувчи лойиҳа бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Silk Visa қачон йўлга қўйилиши маълум қилинди