00:32 / 23.12.2018
4 537

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 23 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2…0, кундузи +3…+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи 0…+5 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи +2…+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор аралаш ёмғир ёғади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5…0, кундузи +3…+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -13…-8, кундузи -6…-1 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этиб, туман тушади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи -5…0 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?