13:33 / 26.12.2018
3 405

Энди қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортилган фуқарога етказилган зарар қоплаб берилади

Энди қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортилган фуқарога етказилган зарар қоплаб берилади
“Жиноят-процессуал ва Фуқаролик кодексларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.

Қонун лойиҳаси қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўллаш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қопланишини, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахсдан ундириб олинишини назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши:

- мансабдор шахслар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг адолатлилиги ва уларнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини ошириш;
- коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш;
- Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш;
- давлат органлари фаолиятининг сифатини ошириш;
- қарор қабул қилувчи мансабдор шахсларнинг жисмоний ва юридик шахслар олдидаги жавобгарлигини ошириш;
- коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бажариш ҳамда Давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Молия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил июнь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил июль.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортилган фуқарога етказилган зарар қоплаб берилади