10:15 / 27.12.2018
3 506

Туркияда Шавкат Мирзиёев «Ўрта Осиёдаги йил одами» деб топилди

Туркияда Шавкат Мирзиёев «Ўрта Осиёдаги йил одами» деб топилди
Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Биноли Йилдирим ва Туркиянинг сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан ва журналистика соҳаларида танилган қатор вакиллари иштирокида «Туркия ва дунё равнақига ҳисса қўшганлар» номидаги анъанавий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Туркиядаги нуфузли Turcomoney журнали томонидан ўтказиб келинади. Мукофотлар эса Туркия ва дунё сиёсати, иқтисодиёти, илм-фанига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган инсонларга топширилади.

Бу йил тақдирлаш маросими ҳайъати давлат раҳбарлари орасида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзодини «Ўрта Осиёдаги йил одами» мукофотига лойиқ деб топди.

Элчихона вакилларининг маълумотларига кўра, Turcomoney журнали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан самимий руҳда кечган учрашувидан сўнг Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни ёритишга бел боғлаган. Журналда Шавкат Мирзиёев билан ҳам суҳбат эълон қилинган.

Маълумот учун, Turcomoney журнали 2011 йилда ташкил этилган. Уни туркларнинг Forbes’ига қиёслашади. Нашр қисқа вақт ичида Ражаб Тоййиб Эрдўған, Владимир Путин, Ангела Меркель, Ҳасан Руҳоний ва бошқа давлат раҳбарлари билан эксклюзив материаллар ҳамда суҳбатлар тайёрлаган.

Шавкат Мирзиёев аввалроқ Осиё журналистлари уюшмаси томонидан сиёсат йўналиши бўйича «Осиёда йил одами» деб топилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркияда Шавкат Мирзиёев «Ўрта Осиёдаги йил одами» деб топилди