23:46 / 27.12.2018
3 629

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бир-бирини Янги йил билан қутлади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бир-бирини Янги йил билан қутлади
Ўзбекистон ва Россия Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлади.

«Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан, Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистонга 2018 йил октябридаги давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокама қилинди. Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлик тасдиқланди», — дейилади Кремль хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бир-бирини Янги йил билан қутлади