date
views 3 642

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни байрам билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни байрам билан табриклади
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган Янги йил табригида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатлари муваффақиятли ривожланиб бораётганлигини таъкидлади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳарбий-техника йўналишларида, қишлоқ хўжалиги ва тинч атом соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилди», дейилади Россия президентининг табрик мактубида.

Путин шунингдек, Россия ва Ўзбекистоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида барча йўналишларда икки давлат манфаатларига тўлиқ жавоб берадиган, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ўзаро манфаатли муносабатлар бундан буён ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни байрам билан табриклади