08:12 / 31.12.2018
3 168

Хорижликлар қандай жойлашув воситаларини маъқул кўришмоқда?

Хорижликлар қандай жойлашув воситаларини маъқул кўришмоқда?
2018 йилда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат даврида хорижлик фуқароларнинг аксарияти (43,6 фоиз) оила ва дўстлар билан бирга яшашни маъқул кўрган. Шунингдек, 2, 3 ҳамда 4, 5 юлдузли меҳмонхоналарга ҳам талаб катта (18,0 ва 17,3 фоиз) бўлган. Оила, хостеллар, санаторийлар, дам олиш зоналари ва уйлари, ижара уйларида жойлашиш кўрсаткичлари ҳам шунга яқин (15 фоиз). "Туризмнинг оқ китоби 2018"да шундай статистик маълумотлар тақдим этилган.

Оила ва дўстлар даврасида яшашни танлаган хориж фуқароларининг 85,1 фоизини Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрганлар ташкил қилади. Мазкур натижалар Ўзбекистонга келган меҳмонларнинг 82 фоиздан ортиғини бу ерга ташрифдан мақсадни дўстлари ва қариндошлариникига ташриф буюриш сифатида белгилаган кишлар ташкил қилиши билан ҳам боғлиқ, зеро бу респондентлар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлган.

Европа ва Осиё-Тинч океани минтақаси (ОТОМ)дан ташриф буюрган сайёҳларнинг асосий қисми эса жойлашув воситаси сифатида 2, 3 ва 4, 5 юлдузли меҳмонхоналарни афзал кўрган. Европаликларнинг 34 ва 37 фоизи ўз навбатида 2, 3 ва 4,5 юлдузли меҳмонхоналарни маъқул кўрган. ОТОМдан келган сайёҳларнинг 40 ва 43 фоизи 2,3 ҳамда 4, 5 юлдузли меҳмонхоналарни жойлашув воситаси сифатида танлаган.

Яқин Шарқ ва Шимолий Америкадан ташриф буюрган туристларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат - мазкур минтақалардан келган сайёҳларнинг 79,6 ва 75 фоизи 2,3 ҳамда 4, 5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хорижликлар қандай жойлашув воситаларини маъқул кўришмоқда?