00:13 / 08.01.2019
5 431

Ўзбекистон россиялик ўқитувчилар хизматларидан воз кечди

Ўзбекистон россиялик ўқитувчилар хизматларидан воз кечди
Фото: «Podrobno.uz»
Ўзбекистон Таълим вазирлиги мамлакат мактабларига россиялик ўқитувчиларни таклиф этиш имкониятидан воз кечди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг элчиси Владимир Тюрденев баёнотига таяниб, «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Тюрденевнинг сўзларига қараганда, вазирлик ўзининг рад жавобини Ўзбекистонда рус тилида таълим берувчи мактаблар сони кўплиги, шунинг учун уларнинг барчасини қамраб олиш қийин бўлиши, бу эса кадрларни тақсимлашда ихтилофни келтириб чиқариши билан изоҳлаган.

«Адолатли муқобил сифатида вазирлик Россияга малака ошириш курсларига, шунингдек, республика ҳудудидаги Россия марказларига тайёргарликка юборилаётган ўқитувчилар сонини оширишни таклиф қилди», — дея таъкидлади элчи.

Аввалроқ бундай тажриба Тожикистонда амалга оширилган эди, у ерга Россиянинг бир қатор шаҳарларидан педагоглар гуруҳи юборилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон россиялик ўқитувчилар хизматларидан воз кечди