
Статистик маълумотларга эътибор қаратсак, мамлакатимизга хорижий сайёҳларнинг ташрифи 2017 йилда 32 фоизга, 2018 йилда эса 100 фоизга ўсган. Лекин, масаланинг бошқа жиҳати бор. Туризм соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳали ҳануз мукаммал эмас, меҳмонхоналарнинг ва зарур инфратузилманинг етишмаслиги эса бу йўналишни жадал тараққий этишига имкон бермаётган эди.
Давлатимиз раҳбарининг “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муаммоларга ечим топади. Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси ҳам тасдиқланди. Унга кўра:
— хорижий сайёҳларни (2018 йилда) 5,3 млн.дан (2025) йилда 9 млн. нафарга ошириш;
— туристик хизматлар экспортини (2018 йилда) 1 млрд. АҚШ долларидан 2,2 млрд. АҚШ долларига етказиш;
— меҳмонхоналар сонини (2018 йилда) 900 тадан (2025 йилда) 2994 тага кўпайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, чет эллик сайёҳлар учун виза режими янада соддалаштирилади. Ҳозирда 30 кунлик виза режими асосида 19 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга ташриф буюраётган бўлса, жорий йилнинг 1 февраль кунидан бу рўйхатга яна 45 та давлат қўшилади. Қолаверса, 76 та давлатнинг фуқаролари Ўзбекистонга электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг