
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Неъматовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Ҳиндистоннинг Гужарат штатига боради. Ташриф бир ҳафтадан сўнг - тахминан 17-18 январь кунлари амалга оширилади.
Қайд этилишича, Гужарат штатида ишбилармонлик саммити ва кўргазма ташкил этилади. Кўргазма фармацевтика маҳсулотлари ва енгил саноат соҳасига бағишланган бўлади. Йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистон кўргазмасига тахминан 4 мингга яқин кишининг ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонда ташриф билан бўлганди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Маълумот учун: Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар