22:03 / 11.01.2019
4 398

Президент: Ўзбекистонда Германия университети филиали очилади

Президент: Ўзбекистонда Германия университети филиали очилади
Самарқанд шаҳрида Германия университетларидан бирининг филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш вақтида айтиб ўтган.
Давлат раҳбари Германиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, Самарқандда «рақамли иқтисодиёт» учун кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида гапирган.

Kun.uz нашри хабар беришича, президент Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовга шу масала бўйича кўрсатма берган.
«Германияга боргунимизгача, Самарқандда қайси университет филиалини очиш масаласини ҳал қилиб кел. Кейинги йилдан қабул бошланиши керак. Самарқандликлар ва қўшни вилоятликлар шу ерга келиб ўқийди», деган президент.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида Тошкент давлат иқтисодиёт университети филиали ҳам очилади ва у ерда рақамли иқтисодиёт бўйича мутахассислар тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7 январдаги қарори билан Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити университети филиали ташкил этилиши маълум қилинганди. Ушбу университетни ташкил этиш тўғрисидаги келишув 2018 йил кузида, президентнинг Ҳиндистонга ташрифи давомида имзоланган эди.

8 январь куни жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда Шавкат Мирзиёев хорижнинг етакчи университетлари филиалларини очиш ҳам ўзига хос инвестиция эканини айтиб ўтганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 20-22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига ташриф буюради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент: Ўзбекистонда Германия университети филиали очилади