Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 17 январь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳиндистонда давлат раҳбарининг ташрифига катта қизиқиш билан қаралмоқда. Расмий доира вакиллари ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам буни алоҳида таъкидлашмоқда. Хусусан 1,5 миллион тиражда чиқадиган “The Hindu” газетасида “Ўзбекистон Президенти саммитнинг бош меҳмони бўлади” номли таҳлилий мақола чоп этилди, дейилади хабарда.

“Жўшқин Гужарат” саммити Гужарат штатининг яна бир шаҳри – Гандинагарда бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар