20:38 / 18.01.2019
16 474

Ўзбекистонда ҳаво -15 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво -15 даражагача совиб кетиши кутилмоқда
Ўзбекистонда янги ҳафта об-ҳавонинг совиши билан бошланади. 20 январь, якшанба куни об-ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёғингарчилик — ёмғирнинг қорга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.

Синоптикларнинг маълум қилишича, об-ҳаво 20 январь куни совийди. Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик ва ҳароратнинг кундузи +2, +4 даража, кечаси -2, -0 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Энг совуқ об-ҳаво Қорақалпоғистонда бўлиши маълум қилинмоқда. 20 январь куни ҳарорат -3, -8 даражагача, 21—23 январь кунлари эса -7, -15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

20 январь куни республика бўйича ўртача ҳарорат кечаси -2, +3 даража, кундузи 0, +5 даража илиқ бўлади, жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши билдирилди.

21—23 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5, 0 даража совуқ, кундузи 0, +5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 20—21 январь кунлари ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. 22—23 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -5, -10 даража совуқ, кундузи -5, 0 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво -15 даражагача совиб кетиши кутилмоқда