21:00 / 18.01.2019
14 276

Ўзбекистон аҳолиси сони ҳақида янги маълумот берилди (инфографика)

Ўзбекистон аҳолиси сони ҳақида янги маълумот берилди (инфографика)
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 январь ҳолатига 33254,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилда 597,4 минг кишига ёки 1,8%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16805,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5%), қишлоқ аҳолиси сони 16449,1 минг кишини (49,5%) ташкил этган.

2018 йил январь-декабрь ойларида аҳоли сони 597,4 минг кишига кўпайди. Тирик туғилганлар сони 768,3 минг нафарни ташкил этди, 154,7 мингта вафот этганлар қайд этилди. ФҲДЁ бўлимларида 311,4 мингта никоҳ ва 32,3 мингта ажралишлар рўйхатга олинган.

Аҳоли зичлиги бўйича таҳлиллар шуни кўрсатганки, Ўзбекистон Республикаси бўйича 1 кв.км.га 74,1 киши, аҳолининг энг зич жойлашуви Андижон (1 кв.км.га 713,2 киши), Фарғона (544,8 киши), Наманган (370,0 киши) вилоятларига тўғри келган бўлса, аксинча ҳолат Навоий вилояти (8,8 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасига (11,2 киши) тўғри келмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 январь ҳолатига республика доимий аҳоли сонининг 30,3%и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5%и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2%и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон аҳолиси сони ҳақида янги маълумот берилди (инфографика)