19:23 / 22.01.2019
4 955

Алишер Усмонов Ўзбекистонга 8 млн долларлик нодир китоблар коллекциясини совға қилди

Алишер Усмонов Ўзбекистонга 8 млн долларлик нодир китоблар коллекциясини совға қилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваровнинг маълум қилишича, марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга ҳомийлик қилаётган ватандошимиз, айни пайтда Россия Федерациясида истиқомат қилиб келаётган тадбиркор Алишер Усмонов Ислом цивилизацияси марказига қиймати 8 миллион долларга тенг бўлган 4 923 номдаги нодир китоблар коллекциясини туҳфа қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

– Ушбу бебаҳо коллекциядан шарқшунослик ва ислом оламининг Европага таъсирига доир XIII асрдан бошлаб то ҳозирга қадар чоп этилган лотин, инглиз, француз, немис тилидаги ноёб китоблар жамланган, – дейди Ш.Миноваров. – Мавжуд 4 923 китобнинг инглиз тилидаги каталоги айни пайтда ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Нодир китоблар орасида Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобининг илк лотинча таржимаси ҳам бор. Шунингдек, ўта ноёб саналган “Мусулмон манбааларини таржима қилиш учун лотинча-арабча луғат” номли қўлланма ҳам мавжуд.

Беруний, Фарғоний сингари улуғ аждодларимизнинг айрим асарлари йўқолиб кетган, бизгача етиб келмаган. Аммо бу асарларнинг лотин тилидаги таржималари сақланиб қолган. 1200-1300 йилларга тааллуқли ўша лотинча-арабча луғатлар ёрдамида аждодларимизнинг лотин тилидаги илмий меросини аслиятда қандай бўлганини бемалол ўрганишимиз мумкин.

Ушбу ноёб коллекция маданият ва санъат ҳомийси ҳисобланган ватандошимизнинг халқимизга бебаҳо туҳфасидир, дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Алишер Усмонов Ўзбекистонга 8 млн долларлик нодир китоблар коллекциясини совға қилди