08:57 / 24.01.2019
5 444

Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20-23 январь кунлари Германияга қилган расмий ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Президент Шавкат Мирзиёев Германияга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга етиб келди", – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ташриф давомида Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан учрашди.
Маълумот учун: Ўзбекистон ва Германия умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзолади.

Шартномалар қуйидаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади:
- «ТиссенКрупп», «Линде», «Такраф», «Сименс» компаниялари билан нефть-газ, нефть-кимё ва энергетика соҳасида;
- «Опаско», «Аксо», «Фрезениус Медикал Кеар» билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида «ДиЭмКей Бэби», «Нью Технологиен» билан;
- «Кнауф» ва «Фальк Порше Техник» билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида;
- «Плаза Отель» ва «Римс Хотелс энд Резортс» компаниялари билан меҳмонхоналар қуриш бўйича.

Шунингдек, Германиянинг «Дойче банк», «Коммерцбанк», «Ландесбанк», «КфВ», «Ака банк» банклари билан Ўзбекистон Республикасида лойиҳаларни молиялаштириш учун республика тижорат банкларига кредитлар ажратиш тўғрисида келишувга эришилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан умумий қиймати 516 млн доллар бўлган, энергетика соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишлашни назарда тутувчи келишувлар имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи якунланди