
Республика Гидрометеорология маркази 29 январдан 1 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унда қайд этилишича, 29 январдан бошлаб мамлакатда ёғингарчиликлар кузатилади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29—30 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 январь — 1 февраль кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28—29 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 30 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 31 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 1 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29—30 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 январь — 1 февраль кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28—30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ, 31 январь — 1 февраль кунлари кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ атрофидаги ҳарорат кузатилади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29 январь ва 1 февраль кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 29—30 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29—30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 31 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 февралда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ , кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29—31 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29—30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 31 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29—31 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 31 январь—1 февраль кунлари кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29 январь ва 1 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 30—31 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29—30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 30 январь — 1 февралда кечаси кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 29—31 январда вақти-вақти билан ёғингарчиликлар (ёмғир, қор) бўлади. 30—31 январь кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29—30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29—31 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 1 февралда 2-7 даража совуқ, 29 январь кундузи 3-8 даража илиқ, 30 январь-1 февраль кунлари кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар