
Инглиз тилида ўз фаолиятини олиб борувчи Global Finance журнали дунёдаги энг хавфсиз бўлган 128 давлатдан иборат рейтингни тузди.
Таъкидланишича, рўйхат ҳарбий можаролар юз бериши эҳтимоли, иқтисодий ривожланиш даражаси, табиий офатлар ва мамлакатда яшовчи аҳоли хавфсизлигига таҳдидлар эҳтимоли каби мезонларга асосланган ҳолда тузилган. Исландия биринчи ўринни эгаллади, Австрия, Португалия, Финляндия ва Швейцария ТОП-5 дан ўрин олди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ушбу рейтингга киритилмаган. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 44-ўринни, Тожикистон 68-ўринни, Қирғизистон 89-ўринни эгаллади. Россия 108-поғонада, Украина - 116.
Рўйхатнинг энг қуйи ўринларидан Гватемала, Яман ва Филиппин жой олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар