19:04 / 30.01.2019
5 868

31 январь куни юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

31 январь куни юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, 31 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Кечаси 3-5, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 31 январь куни юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?