19:36 / 04.02.2019
4 757

Ўзбекистон «Болажон халқлар» рейтингида нечанчи ўринда?

Ўзбекистон «Болажон халқлар» рейтингида нечанчи ўринда?
Мамлакат раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини кўрдик, эшитдик. Унда қамраб олинмаган жабҳанинг ўзи йўқ эди, тўғрими? Айниқса, таълим ва тарбия масаласига алоҳида тўхталдики, бу бежиз эмас.

Шу мавзуда айтган гапларни яна бир карра эслайлик: «Ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритиш, яъни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Чунки ана шу сармоя жамиятга 15-17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсаткич атиги 4 баробарни ташкил этади. Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт!»

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ушбу Мурожаатнома бўйича ўтказилган давра суҳбатида айни мавзуга алоҳида эътибор қаратилар экан, таълим-тарбия масаласи оғриқли нуқтамиз экани яна бир карра ошкор бўлди-қўйди. Яъни, тадбирда айтилдики, халқимиз болажон, болапарвар, деб хўб гапирамиз, аммо «Болажон халқлар» халқаро рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда туради? Ҳатто юзталикка ҳам кирмас экан!

Яъни, халқаро рейтинг оилада болаларнинг сонига эмас, уларга таълим-тарбия бериш, инвестиция киритиш, едириб-ичириш, кийинтириш, вақт ажратиш бўйича ўзига яраша талаблар, меъёрлар бор экан. Биз эса бугунги кунда боламизнинг қорнини тўйдириб, устини бут қилиш ва қўлига қимматбаҳо «сотка» олиб бериш билан ота-оналик бурчимизни бажаряпмиз гўё...

Хулоса? Ўзингизга тан!
Равшан Маҳмудов

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон «Болажон халқлар» рейтингида нечанчи ўринда?