9 февралдан Ўзбекистонда яна ёғингарчилик бошланади

4-5 февралда Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 февралга кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, деб хабар бермоқда ФВВ.
6 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
7-8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
9 ва 10 февралдан яна Волгабўйи ҳудудларидан ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!6 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
7-8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
9 ва 10 февралдан яна Волгабўйи ҳудудларидан ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…