00:09 / 09.02.2019
8 986

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Гидрометеорология хизмати маркази 10—13 февраль кунлари Ўзбекистонда бўладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 11 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 11-12 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 13 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 февралда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11 ва 13 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 12 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12-13 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 10 ва 12 февралда 10-15 даража илиқ, 11 ва 13 февралда 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11 ва 13 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12-13 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 12 февралда 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11 ва 1- февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 ва 13 февралда 2-7 даража илиқ, 11-12 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 12 февралда 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 11-13 февралда 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 10-11 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10 февралда 0-5 даража илиқ, 11-13 февралда 3-8 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?