
12 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг жанубида яна нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 5-7 даража илиққача, кундуз кунлари 14-17 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар беради ФВВ.
13-14 февралда республика илиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, сўнг Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февралга кундуз куни ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача пасаяди.
15 февралда ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 7-12 даража илиқни ташкил этади.
16 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача кўтарилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар