
Қирғизистон Ўзбекистонга картошка, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев шундай режалар ҳақида маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Жамшид Хўжаевнинг қирғизистонлик ҳамкасблари билан музокаралари давомида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик, уруғчилик ва аграр соҳанинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Аввалроқ, Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Жанибек Керималиев парламент мажлисида Мурашов Ўзбекистонда бўлиб тургани, у ерда картошкани сотиш бўйича музокаралар олиб бориши ҳақида хабар берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар