
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистондаги маҳаллий олий таълим муассасаларда таълим учун табақалаштирилган тўлов-шартнома шакли жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов баёнотига таянган ҳолда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Бегимқуловга кўра, тўловнинг янги шакли айнан келгуси ўқув йилида жорий этилмаслиги ҳам мумкин, лекин табақалаштирилган тўлов-шартномасини жорий этиш бўйича ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар базаси шакллантирилади, лойиҳа ишлаб чиқилади.
«Бу масалада иш олиб бориляпти. Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиқиб, тўлов-шартномани ўрнатиш учун минимал талаблар жорий этилади. Янги ўқув йилига қадар барча зарур ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади. Биз айрим омилларни инобатга олиб, тўловнинг табақалаштирилган шакли пайдо бўлишини ўйламоқдамиз. Албатта, маркетинг изланишлари олиб бориляпти, алоҳида ҳудудларда аҳолининг таълим учун тўлов қобилияти ҳам ўрганилади», – дейди вазир ўринбосари.
2018/19 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистонда олий таълим учун тўлов миқдори республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилганди. Шунинг билан, ҳар гал тўлов-шартнома нархини алоҳида ҳужжат билан оширилишига чек қўйилган.
Кўплаб хорижий олий таълим муассасалари талабаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олиб, уларнинг ўқишдаги рағбатини ошириш учун табақалаштирилган тўлов шаклини аллақачон жорий этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар