date
views 4 494

Ўзбекистон январь ойида бензин ишлаб чиқаришни камайтирди

Ўзбекистон январь ойида бензин ишлаб чиқаришни камайтирди
Ўзбекистон 2019 йил январида бензин ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 31,8 фоизга қисқартирди - 71,6 минг тонна. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
2019 йил январь ойида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 81,7 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпдир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь ойида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 5 фоизга камайтирди - 60,6 минг тонна.
Табиий газ қазиб олиш 2019 йил январида 5,24 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп.
Ўзбекистон 2019 йил январида 185,4 минг тоннадан ортиқ газ конденсати ишлаб чиқарди, бу 2018 йилга нисбатан 0,3 фоизга кам.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон январь ойида бензин ишлаб чиқаришни камайтирди